Ўзбек теннисчиси ўтган йилда бош совринни қўлга киритган турнирнинг биринчи доирасида мағлубиятга учради
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбек теннисчиси Денис Истомин Ноттингемдаги (Буюк Британия) ўтган йилда бош совринни қўлга киритган АТР турнирининг биринчи доирасида Босния ва Герцоговиналик Дамир Жумхурдан мағлубиятга учради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳисоб 1:6, 7:6 ва 6:4 шаклларида 24 ёшли босниялик спортчи фойдасига ҳал бўлди. Учрашув пайтида Истомин Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) рейтингида 65-поғонада, Жумхур эса 90-ўринда бормоқда эди.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилда Ноттингемда Денис финалда америкалик Сэм Куэррини (12) 7:6, 7:6 ҳисобида енгган эди. Ўшанда теннисчилар кортда 1 соат 42 дақиқа ўтказган эдилар. Истомин ва Куэрри иккитадан брейк-пойнт натижасини қайд этган эдилар. Америкаликда эса 12 эйс натижа қайд этилган эди. Денисда бу кўрсаткич 7 тенг бўлган.
Ноттингем очиқ чемпионати Буюк Британиянинг ушбу шаҳрида чимли кортларда ўтказиладиган профессиональ теннис турниридир. 2015 йилдан бери эркаклар турнири ATP 250 сериясига кириб, соврин жамғармаси 589 минг евро. Унда яккаликда 48 иштирокчи ва 16 жуфтлик қатнашади.