Ўзбек теннисчиси Жўрабек Каримов Қозондаги турнирда ғалаба қозонди

Дата: 15:02, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбек теннисчиси Жўрабек Каримов Қозондаги (Россия) халқаро турнирда ғалаба қозонди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон МОҚ хабар қилишларича, 17 ёшли Каримов финалда россиялик Лев Казаковни 6-4, 6-2 ҳисобида енгиб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Турнирда жами дунёнинг 35 мамлакатидан юздан зиёд спортчилар қатнашди. Жорий мавсумдаги илк ғалаба Жўрабек Каримовга 150 рейтинг балллари келтирди.

Қайд этиш зарурки, жорий йил январда Жўрабек Каримов ўсмирлар ўртасида Австралия очиқ чемпионати финалида кумиш совриндор бўлган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: