Ўзбек термаси U-22 Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёрланади
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – 30 июн-6 июл орасида Равшан Хайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси U-22 Қатарнинг Доха шахрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, бўлажак турнирда Қатар, Ўзбекистон, Иордания ва Қирғизистон ёшлар термалари қатнашадилар. Учрашувлар Al Sadd ва Aspire P7 стадионларида бўлиб ўтади.
Жадвалга мувофиқ, 30 июнда Иордания-Ўзбекистон, 2 июнда – Қатар-Ўзбекистон, 4 июлда – Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинлари ўтказилади.
6 июлда эса 3 ўрин учун ўйин ва финал ўйини бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, 15-19 июлда Ўзбекистон термаси U-22 БААда Осиё чемпионати U-23 саралаш босқичи доирасида учрашувлар ўтказади.