Ўзбек тестилида Японияда “молния”лари пайдо бўлиши мумкин

Дата: 16:30, 10-07-2018.

Тошкент. 10 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда япониянинг таниқли YKK тўқимачилик аксессуарлари ва фурнитураси бренди билан биргаликда қўшма корхона очилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, компания Тошкентда ўз офисини очишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақида “Ўзенгилсаноат” уюшмасида Япониянинг YKK компанияси Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари Ясухиро Ямашита бошчилигидаги делегацияси билан учрашувда сўз борди.

Ассоциация хабар беришича, YKK бириктиргичлар (молниялар) ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи ширкат ҳисобланади. У дунёдаги 71 та заводида оламдаги барча бириктиргичларнинг 90%ни ишлаб чиқаради. Ушбу савдо белгиси деярли 70 йил олдин рўйхатдан ўтган япон компаниялари гуруҳидир. Компаниянинг йиллик айланмаси $8 млрдга баҳоланмоқда, дунёдаги барча бириктиргичларнинг ярмидан кўпи “YKK” томонидан ишлаб чиқарилади.

Учрашувда маҳаллий тўқимачилик саноати ишлаб чиқарувчилари ва жаҳон бренди ўртасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Япония томони Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида юз берадиган ўзгаришлар динамикасини қайд этди.

Япония делегациясининг ташриф дастурига Наманган вилояти тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашувлар ҳам киритилган.

Сурат манбаи: http://lifebg.net/189942/

Янгилик билан ўртоқлашиш: