Ўзбек ТИВ халққа яқинроқ бўлади

Дата: 11:08, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг қатор вилоятларида консуллик бўлимлари очади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бунга доир тегишли қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

“Консуллик бўлимлари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз халқаро аэропортларининг биносида жойлашади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Консуллик бўлимлари хорижга чиқаётган ва қайтиб келаётган Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий хизматлардан ташқари мамлакатнинг иқтисодий, инвестицион ва туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан шуғулланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: