Ўзбек тижорат банклари ўз ишини бошламоқчи бўлганларни қўллаб қувватлайдилар

Дата: 21:26, 12-01-2017.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Ўзбек тижорат банклари ўз ишини бошламоқчи бўлганларни қўллаб қувватлайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Bank.uz сайти маълумотларига кўра, тижорат банкларининг масъул ходимлари фуқароларнинг уйларига ташриф буюриб, улар билан суҳбатлар ўтказмоқдалар. Шунингдек, аҳолига ажратилаётган кредитлар, уларнинг шартлари, зарур хужжатлар ҳақида гапириб бермоқдалар.

Ўз ишини бошламоқчи бўлган фуқароларга шу ернинг ўзида намунали лойиҳалар таклиф қилинмоқда, маслаҳат берилиб, қисқа муддатда кредит ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда банклар томонидан чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик, узумчилик ва бошқа йўналишларда имтиёзли кредитлар таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, республики тижорат банклари давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” доирасида қўйилган вазифаларни бажариш мақсадларида янги иш услубларига ўтмоқдалар. Эндиликда банклар аҳолини тадбиркорликка ўқитиб, уларни ушбу фаолиятга жалб қилмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: