Ўзбек трейдерлари синовдан ўтишлари лозим

Дата: 13:06, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек Республика Товар-хом ашё биржасида (ЎзРТХАБ) ишлаётган трейдерлар синовдан ўтишлари лозим, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу талаб биржа раҳбарияти томонидан иглари сурилган бўлиб, бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Янги талабларга мувофиқ, амалдаги иштирокчиларнинг илгари рўйхатдан ўтган трейдерлари 2015 11 апрелга қадар жадвалга кўра синовдан ўтишлари зарур. 2014 йилнинг 1 сентябридан кейин аккредитациядан ўтган трейдерлар эса савдоларда қатнашиш имкониятини олгандан кейин 15 кун ичида синовдан ўтишлари керак.

Бу тартиб жорий этилганлигининг асосий сабаби сифатида трейдерларнинг касбий малакаси етарли эмаслиги кўрсатилмоқда.

Айни пайтда синовдан илк уринишда ўта олмаганлик савдолардан четлатилишга олиб келмайди. Ҳар бир трейдер синов муддати охиригача 3 марта синовдан ўтиши мумкин.

Синов 1 соат давомида ўтказилади ва 60 саволдан иборат. Сновдан ўтиш учун камида 42 саволга жавоб бериш зарур.

Эслатиб ўтамизки, трейдер деганда биржада тижорат битимлари тузиш ҳуқуқига эга юридик ёки жисмоний шахс тушунилади. У биржа аъзоси бўлиб, ўз ҳисобидан ёки мижозлар топшириғига биноан биржа битимлари тузади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: