Ўзбек туристик операторлари ва меҳмонхоналари ҳукуматдан янги имтиёзлар олишди

Дата: 00:15, 08-12-2016.

Тошкент. 8 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда туристик операторлар ва меҳмонхоналарга қатор янги имтиёз ва енгилликлар берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент қарорига асосланган ҳолда.

2017 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий туризм операторлари улар томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинади, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш жойлари хорижий фуқароларга кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумнинг 25%ни белгиланган тартибда мажбурий сотадилар.

“Бундан ташқари, юридик шахслар камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширганда улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан, шунингдек ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилинади”, - дейилади хужжатда.

Шунингдек, туризм фаолияти субъектлари томонидан сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги учун Республика йўл жамғармасига йиғим автотранспорт воситалари қийматининг максимал даражадаги 20% эмас, балки 3%гача миқдорда ундирилади.

Айни пайтда мамалкатда хорижий фуқаролар томонидан меҳмонхоналар хизматига ҳақ тўлаш эркин айирбошланадиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов республиканинг давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно.

Янгилик билан ўртоқлашиш: