Ўзбек туристик операторларига нақд хорижий валютани қабул қилишга ижозат берилди

Дата: 18:33, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 12 январдаги қарори билан “Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги низом”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Юқоридаги низомга мувофиқ, Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳмонхоналар ва бошқа турар-жой воситаларига жойлаштириш хизматлари, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларига маҳаллий сайёҳлик операторлари орқали хорижий шерикларнинг туристик хизматларига тўловларни амалга ошириш учун нақд хорижий валютадан фойдаланишга ижозат берилди.

“Бу ҳолатларда Ўзбекистон резидент ва норезидентларидан нақд хорижий валютани қабул қилиш Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада касса операцияларини амалга оширувчи юридик шахсларга қўйилган тартибларга мувофиқ равишда хорижий валюта тушуми инкассацияси билан махсус кассалар орқали олиб борилади”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: