Ўзбек туризми тезкор алоқа линиясига эга бўлди

Дата: 16:56, 12-12-2017.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 4 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда туризм соҳаси  масалалари бўйича тезкор алоқа линиясига қўнғироқ қилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, “тезкор алоқа линиясидан ҳам тадбиркорлик субъектлари, ҳам фуқаролар фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистонда туризм соҳаси масалалари бўйича +99871 200-00-88 рақамидаги тезкор алоқа линиясига қўнғироқ қилиш мумкин”, - дейилади қўмита маълумотида.

Қўшимча сифатида туристик хизматлар кўпаймоқда. Хусусан, 4 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида сайёҳлик визалари муддати бирхиллаштирилди, сайёҳлик визалари нархи учдан бир қисмга арзонлаштирилди, сайёҳлар гуруҳларидаги сайёҳлар сонига бўлган талаб икки баробарга камайтирилди.

Ушбу чоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси консуллик йиғимлари тарифларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-3423-сонли қарори билан кўзда тутилган. Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, якка тартибдаги хорижий туристлар учун 30 кун муддатга бериладиган кириш туристик визаларини жорий қилиш назарда тутилмоқда.  Якка тартибдаги хорижий туристлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархи учдан бир қисмга ($60 дан $40қа) камайтирилди. Гуруҳлар учун туристик визани расмийлаштириш учун қуйи чегара икки баробарга (10 нафардан 5 нафарга) камайтирилди. 

Сурат манбаи: http://serpuhov.ru/novosti/novosti-serpuhova/15116/

Янгилик билан ўртоқлашиш: