Ўзбек-турк банки 3,13 млрд сўм миқдорда соф фойда олди

Дата: 21:57, 23-10-2014.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – “Uzbekistan-Turkish Bank” акционерлик тижорат банки 2014 йилнинг январ-сентябр ойларидаги фаолияти якунлари бўйича 3,13 млрд. сўм соф фойда олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банк активлари 1 октябрга келиб 146,26 млрд сўмни, акционер капитали 62,9 млрд сўмни ташкил этди.

“Uzbekistan-Turkish Bank” инвестициялари миқдори 40 млрд сўмга, соф кредитлар ва лизинг операциялари ҳажми 25,9 млрд сўмга,соф асосий маблағлари 2,42 млрд. сўмга етди.

Молия муассасининг талаб қилиб олинадиган депозитлари ҳажми 38,3 млрд сўмга, омонат депозитлари 9,88 млрд сўмга ва тезкор депозитлари миқдори 14,2 млрд сўмга етди.

“Uzbekistan-Turkish Bank” АЖ 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги хорижий сармоя иштирокидаги илк банкдир. Банк “Агробанк” АТБ (Ўзбекистон) ва “Ziraat  Bankasi” A.Ş. (Туркия) банки томонидан ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: