Ўзбек “Турон-банк”ининг экспорт шартномалари учдан бирга ўсди

Дата: 12:53, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 августи ҳолатига келиб “Турон-банк” акциядорлик-тижорат ўзбек банкининг экспорт шартномалари ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 35% ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан ташқари, банк маълумотларига кўра, экспорт шартномалари бўйича валюта тушими 20,0%га ошди.

 “Валютани назорат қилувчи давлат органлари ва ваколатли банклар томонидан ташқи савдо шартномлари бўйича маълумотларни тез ва сифатли олиш мақсадида ТСОЯЭАТ (Ташқи савдо операцияларнинг ягона электрон ахборот тизими) ва АБОТ (автоматлаштирилган банк операцион тизими) билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда”, - деб хабар қилади банк.

 Маълумот ўрнида, “Турон-банк” АТБ ўзбек молия бозорида 25 йилдан бери фаолият юритади. Мамлакат бўйлаб унинг 17 филиал ва 28 мини-банклари мавжуд.

 2016 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича “Турон-банк” АТБ активлари 802 млрд 847,719 млн сўмни, мажбуриятлари 682 млрд 408,677 млн сўмна ташкил қилди.

 Банкнинг ўз капитали 120 млрд 439,042 млн сўмга тенг. Мажбуриятлар ва ўз капитали мутаносиблиги 802 млрд 847,719 млн сўмга тенг.

 Банкнинг 1 июлга кредит ва лизинг бўйича эҳтимолий зарарларидан кейинги фоизли даромадлари баҳоси 11 млрд 912,011 млн сўмни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: