Ўзбек туроператорлари хорижий сайёҳларни вақтинчалик прописка билан таъминлаши зарур бўлади

Дата: 19:44, 04-05-2017.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Чет эллик туристларни қабул қилаётган ўзбек туроператорлари, шунингдек, уларнинг ходимлари хорижий сайёҳларни вақтинчалик прописка билан таъминлаши зарур бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат туризм қўмитаси маълумотига кўра, улар хорижликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиши ва муддати етганда ундан чиқиб кетиши учун масъул бўладилар.

 Мазкур ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги қарорида мустаҳкамланган. Унга мувофиқ, бундан олдин 1996 йил 21 ноябрда ЎзР. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган.

Шу билан бирга, Чет эллик туристларни қабул қилаётган ўзбек туроператорлари, шунингдек, уларнинг ходимлари хорижий сайёҳлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: