Ўзбек туроператорларига Урумчида бўлиб ўтадиган туристик ярмаркада бепул стенд ваъда қилинди

Дата: 15:55, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ - 22-24 апрелда Урумчида “Баҳор-2016” туристик ярмаркасини ташкил этаётган Шинжон-Уйғур автоном тумани туризм бошқармаси ушбу тадбирда иштирок этадиган ўзбек туроператорларига стендни бепул асосда беришга тайёр, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги Ипак йўли ва янги тижорат имкониятлари” мавзусидаги тадбир Урумчининг марказий кўргазмалар залида ўтказилади. 6000 кв. м майдонда 300 хитой ва хориж туристик фирма ва агентликларининг стендлари барпо этилади”, - дейилади ”Ўзбектуризм” МК хабарида.

Ўзбек миллий компанияси тадбирга тайёргарликни “Контимост” журнали билан биргаликда амалга оширмоқда. Ушбу журнал 11 минг нусхада рус ва хитой тилларида чоп этилади. Хитойдаги хорижга чиқиши мумкин бўлган ўнта нашр сирасига кирувчи журналда Марказий Осиёнинг иқтисодий ва маданий ҳаёти ёритилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: