Ўзбек уч тизимлари Қирғизистон билан чегарада чорванинг ушлаб қолингани ҳақидаги фактни радъ этдилар
Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш бўйича қўмитаси матбуот хизмати баъзи ОАВ томонидан гўёки ўзбек ҳарбийлари Ола Буқа тумани Кўк тош қишлоғида чўпондан 170 бош молни олиб қўйгани ва уни фақат музокаралардан сўнг қайтаргани ҳақидаги фактни радь этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2016 йил 7 апрел 13.00 атрофида ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқароси томонидан 150 бош ушоқ молларни Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний боқаётгани фактини қайд этдилар. Чегарада барқарор вазиятни таъминлаш мақсадида кўрсатилган ушоқ моллар Қирғизистон ҳудудига ўтказиб юборилди”, – деб таъкидлашди МХХ матбуот хизматида.
Ўзбек томони яна бир марта қирғиз ҳамкасбларини Ўзбекистон ҳудудида мол боқиш ҳолларининг олдини олишга чақирди.
Бундан ташқари, ўзбек куч тизимлари қирғиз томонини чегараолди аҳолиси орасида чегарадаги масалаларни ҳал қилишга тизимли равишда ҳақиқатга мос келмайдиган гапларни тарқатаётган ваколатсиз таркибларни жалб қилишга йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришга чақирдилар.