Ўзбек учувчилари ўз тренажер-симуляторларида таълим олишни бошладилар

Дата: 20:03, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) тизимида А320 самолётининг янгиFull-flight-симулятори ишлай бошлади. Ушбу воқеага бағишланиб МАК матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК бош директори Валерий Тяннинг айтишича, миллий авиакомпанияси авиапаркининг ғарб самолётлари билан тўлиб бораётгани муносабати билан уларга мос янги тренажёрларни ўрнатиш эҳтиёжи туғилган.

А320 самолётининг янги Full-flight-симулятори Канаданинг авиацион тренажёрлар ишлаб чиқарувчи САЕ компаниясининг янги ишланмасидир.

FFS замонавий компьютер таъминоти, ҳаракатланувчи ва визуализация тизимлари билан жиҳозланган. Tropos 6000 XR сериясига кируви визуализация тизим коллимацион экран, аэропортлар маълумотлар базаси ва уч каналли IG тизими билан жиҳозланган бўлиб, у барча иловалар учун юқори аниқликдаги тасвирларни шакллантириш ҳамда ностандарт вазиятларда мураккаб ва самарали визуал саҳналарни ҳисоблаб чиқишга имкон беради.

Янги тренажер - A320 авиалайнери кабинасининг айни нусхаси бўлиб, у ҳаракатланувчи платформага ўрнатилган. Бу ердаги детализация даражасини бошқаришнинг автоматлашган тизими (LOD) максимал сондаги берилган вазият элементларини генерация қилш ва акс эттиришни кўзда тутади. Горизонтал кўриш бурчаги - 200 градус, вертикал кўриш бурчаги - 43 градус. Тренажер оғирлиги 10 тонна атрофида.

Эслатиб ўтамизки, FFS А320 CAE томонидан жорий йил августда етказиб берилган эди. Монтаж ва ўрнатиш ишлари, дастурий таъминотни созлаш ва тренажер ускуналарни созлаш ишлари ишлаб чиқаручи компания мутахассислари томонидан бажарилди.

Бугунда МАК тренажёр мажмуасида Боинг-757/767, А320 ҳаво кемаларининг замонавий симуляторлари ҳамда Ил-114-100нинг Full-flight симулятори ишлаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: