Ўзбек ҳукумати ерни узоқ муддатга ижарага олишни истовчилар учун бир неча шартларни очиқлади

Дата: 13:47, 30-03-2018.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Ўзбек ҳукумати ерни узоқ муддатга ижарага олишни истовчилар учун бир неча шартларни очиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу шартлар президентнинг 29 мартда имзоланган “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони матнида келтирилган.

Ҳужжатга мувофиқ, тегишли тартибда чигитдан бўшаган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини экишда:

- логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тажрибасига эга;

- замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш тажрибасига эга;

- қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун шахсий ва жалб қилинган молиявий маблағларига эга;

- мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган хўжалик юритувчи субъектларига (ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳига) биринчи навбатда ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этсин.

Сурат манбаи: https://besplatka.ua/uk/obyavlenie/uchastok-ulica-sirenevaya-dacha-kovalevskogo-741358

Янгилик билан ўртоқлашиш: