Ўзбек қутқарувчилари Чимёнда йўқолиб қолган кишини қидиришмоқда

Дата: 18:37, 07-07-2017.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари хотинига Чимён тоғида оёғини синдириб олгани ва ФВВ ёрдам сўрашини хабар қилган кишини қидиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йил 5 июлда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Снежана исмли фуқародан ариза келиб тушди. Унинг айтишича, Тошкентда истиқомат қилувчи турмуш ўртоғи тоғли ҳудудда йўқолиб қолган.

ФВВ маълумотига кўра, ушбу аризани у турмуш ўртоғидан келиб тушган қўнғироқ асосида қилиб, эрининг тоғда оёғини синдириб олганлигини ва ФВВ ходимлари унга ёрдамга келишларини сўраганлигини маълум қилган.

Шу билан бирга, йўқолган киши кетган йўналишини ҳеч кимга айтмасдан, махсус тоғ анжомларисиз ва кўникмаларсиз пиёда кетганлиги аниқланди.

ФВВ ходимлари томонидан 3та қутқарув гуруҳи тузилиб дарҳол қидирув ишлари бошлаб юборилган. 6 июл куни қидирув ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли вертолёт жалб қилинди.

Ҳозирги вақтда тоғ ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: