Ўзбек қутқарувчилари машинанинг мотор қисмидан кучук боласини чиқариб қолдилар
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Фавқулода вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари машинанинг мотор қисмидан кучук боласини чиқариб қолдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ФВВ матбуот хизмати маълумотига кўра, вазирлик Тез ҳаракат қилиш республика кўп тармоқли маркази навбатчилик қисмига Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилиб, кучук боласи эски автомобилнинг мотор бўлинмасида қисилиб қолганлиги сабабли ёрдам сўрайди.
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, кучук боласини эҳтиёткорлик билан “темир исканжаси”дан озод қилишди.
Сурат манбаи: http://imperiya.by/video/FTYpVeRoTzu/schenok-i-ten-Puppy-and-Shadow-schenok-nemetskoy-ovcharki-odessa.html