Ўзбек уяли алоқа оператори инновациялар конкурсининг бошлангани ҳақида эълон қилди

Дата: 11:09, 14-07-2016.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Ўзбек уяли алоқа операторларидан бири Beeline Eurasia Mobile Challenge халқаро инновациялар конкурсининг Евроосиё босқичи бошлангани ва унга ариза бериш мумкинлиги ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳанинг мақсади – дунёни ўзгартирувчи энг янги digital-ечимларни излашга ёш мутахассисларни илҳомлаштиришдан иборат. Eurasia Mobile Challenge VimpelCom Ltd. ташаббуси бўйича ўтказилмоқда.

Мобил ечимлар бўйича Евраосиё чемпионати – Барселонада финали бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge стартаперларнинг энг йирик жаҳон танловининг босқичларидан биридир. Танлов digital-, мобил, молиявий, булутли  ҳисоб китоблар ва М2М ечимлар, big data, шунингдек ижтимоий муаммоларни бартараф эта оладиган иловаларнинг концепциясини ёки тайёр прототипини тақдим эта оладиган техник ва гуманитар мутахассисликдаги ёшларга, ёш тадбиркорлар ва стартаперларга мўлжалланган.

Ҳар бир иштирокчи-мамлакатда чемпионатнинг маҳаллий босқичи бўлиб ўтади, унинг доирасида иштирокчилар ўз мамлакатларидаги рақиблари билан беллашадилар. 24 гуруҳ (ҳар бир мамлакатдан 3 гуруҳ) ҳудудий босқичнинг финалига йўл оладилар. Ҳудудий финалнинг 3 ғолиби пуллик совринга эга бўладилар ва 2017 йилда Барселонада Ҳалқаро Мобил конгрессида бўлиб ўтадиган глобал финалда курашни давом эттирадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: