Ўзбек уяли алоқа оператори Олимпиа олдидан Бразилияда роуминг хизматини ишга туширди

Дата: 17:50, 05-08-2016.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий алоқа оператори бўлган Uzmobile компания ўз мижозлари учун Бразилия ва Лихтенштейн ҳудудида роуминг хизматини ишга туширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, ушбу мақсадларда навбати билан Nextel ва Salt AG Lieve ширкатлари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган.

Бразилиядаги роуминг 5 августда Рио-де-Жанейро шаҳрида 2016 йилги ёзги  Олимпиаданинг бошланиши муносабати билан долзарбдир.

Эслатиб ўтамизки, Uzmobile – тармоғи бутун Ўзбекистон ҳудудини қамраб олган энг йирик телекоммуникация оператори “Ўзбектелеком” АК ихтисослашган компаниясидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: