Ўзбек ва грек виночилари қўшма лойиҳани амалга оширадилар

Дата: 10:46, 06-07-2015.

Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ва грециянинг “G.Alexanropoulos & Th.Economidou & PARNERS” ва “Wine Service Flerianos” компаниялари Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунга доир келишувлар грек виночиларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди. Лойиҳа икки ўзбек корхоналарида амалга оширилади. У грек мутахассисларини жалб қилиш орқали вино ва спирт маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияларини яхшилашга йўналтирилади”, – деб таъкидлашди “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси матбуот хизматида.

Томонлар келажакда алоқаларни ривожлаштириш, тажриба алмашиш, стажировкалар ўтказиш ва виночилар, лаборантлар ва бошқа профилли мутахассислар малакасини оширишга қаратилган ихтисослашган семинарлар ўтказиш ҳақида меморандум ҳам имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: