Ўзбек ва қирғиз чегарасини қўриқлаш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 18:15, 14-07-2014.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик кенгаши ва Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати делегацияларининг навбатдаги қўшма ҳудудий йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Учрашувда 2014 йилнинг биринчи ярмида ўзбек-қирғиз давлат чегараларини қўриқлашнинг якунлари кўриб чиқилди, иккитомонлама ҳамкорликнинг истиқболли томонлари аниқланди. Бундан ташқари, чегарани қўриқлаш, чегараолди ҳудудларида жойлашган объектлар фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олишга доир долзарб муаммоли масалалар муҳокама қилинди”, - деб таъкидлашди мамлакат МҲХ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: