Ўзбек ва хитой олимлари Буюк ипак йўлининг янги манзилгоҳини топдилар

Дата: 19:06, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбек ва хитой олимлари Фарғона водийсида Буюк ипак йўлининг янги манзилгоҳини топдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sabah газетаси хабарига кўра, қазиш ишлари билан Ўзбекистон археология институти ва Хитой ижтимоий фанлар академияси (CASS) археология институти олимлари шуғулланганлар. Қадимий шаҳарнинг катталиги тахминан Монако давлати билан тенг (2 квадрат километр атрофида).

Қазишдан олдин олимлар Real Time Kinematic технологиясига эга дронлар ёрдамида ёдгорлик ҳудуди ва атрофидаги рельеф баландлиги ўлчадилар. Бу сағана ва ҳунармандлик устахонаси қолдиқлари чегарасини аниқлашга имкон берди. Уларнинг борлиги эса бу ерда аҳоли доимий яшаганидан далолат беради.

Ўтказилган тадқиқотлардан 2000 йил олдин ушбу шаҳар Буюк ипак йўлидаги зотдор отлари ва бекатлари билан машҳур бўлган Дайюань давлати билан боғлиқ муҳим аҳоли пунктилиги маълум бўлди. Бугунда у хитой ва европа тамаддунининг ўзаро алоқалари жараёнларини ўрганиш бўйича энг истиқболли ер ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: