Ўзбек ва қозоқ темирйўлчилари пасайтирувчи коэффициентлар бўйича келишиб олдилар

Дата: 13:05, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек ва қозоқ темирйўлчилари пасайтирувчи коэффициентлар бўйича келишиб олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Казахстан темир жолы” компанияси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Ушбу келишув “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ва “Казахстан темир жолы МК” АЖ (КТЖ) делегациялари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида имзоланди.

Ташувлар ҳажмини ошириш мақсадида 2014 йилда Қозоғистон томони Ўзбекистондан олиб келинаётган пахта ва ўғитлар, ўзбек томони эса Қозоғистондан келаётган ун ва донга пасайтирувчи коэффициентлар жорий этган эди.

Янги келишувларга биноан 2014 йилнинг 1 сентябрдан 31 декабригача Қозоғистон Республикаси бўйлаб Ўзбекистондан олиб келинаётган пахта ва ўғитларни ташишга пасайтирувчи коэффициент ҚТЙнинг асос ставкасига 0,80ни ташкил қилади. Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинаётган ун ва донга пасайтирувчи коэффициентлар эса ЎТЙнинг асос тариф ставкаларига 0,80ни ташкил этади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташувлари ҳажми 2013 йил даражасида сақланиб, 15,9 млн. тоннани ташкил қилади.

Томонлар пасайтирувчи коэффициентларни 2015 йилга ҳам чўзишга келишдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: