Ўзбек ва россия банклари қўшма бизнес юритишни режалаштирмоқдалар

Дата: 16:13, 11-04-2017.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – “Orient Finans Bank” акционерлик тижорат банки ва россиянинг “Газпромбанк” АЖ Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат саноатидаги инвестиция лойиҳаларини кредитлаш соҳасида аҳдлашув битимига имзо чекдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу битим доирасида Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат саноатидаги умумий қиймати $25 млн миқдорида ўзаро инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Қўшимча қиламизки, “Orient Finans” Ўзбекистон Марказий банкининг 81 сонли лицензиясига мувофиқ фаолият юритади.

2016 йилнинг II чораги якунлари бўйича “Orient Finans Bank”нинг активлари 61,85% кўпайиб, 1,22 трлн сўмга етган. Бунинг 61,67% – 752,5 млрд сўмини (+47,87%) ликвид активлар ташкил қилган. Банкнинг ўз капитали 153 млрд сўмга тенг (+66,56%). Жумладан, банкнинг акционерлик капитали 52,4 млрд сўмни (+25%) ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: