Ўзбек ва россия операторлари биргаликда меҳнат муҳожирлари учун хизматни йўлга қўйдилар

Дата: 15:33, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ - Coscom ХК ўзбек оператори (Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси) ва россиянинг Аiva Mobile виртуал оператори меҳнат муҳожирлари учун хизматни йўлга қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Абонент “Чегарасиз суҳбатлар” хизмати доирасида бир Ucell SIM-картаси икки телефон рақамини ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам Aiva Mobile орқали Россия ҳудудида фойдаланиши мумкин. Россияга келган абонентга Aiva Mobile тармоғини танлаш ҳақида SMS-хабар келади. Лекин россиядаги рақам фақат Москва ва Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ҳудудларида ишлайди”, - деб таъкидланади ўзбек оператори хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ucell – Ўзбекистоннинг абонентлар сони бўйича иккинчи йирик (8 млндан зиёд) мобиль алоқа оператори бўлиб, TeliaSonera компаниясига тегишли.

Аiva Mobile – россиядаги виртуал оператор бўлиб, бундан олдин Тожикистон ва Финляндияда фаолият юритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: