Ўзбек ва тожик тадбиркорлари виза режимини соддалаштириш ёки бекор қилишни таклиф қилишди
Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Ўзбек ва тожик тадбиркорлари виза режимини соддалаштириш ёки бекор қилишни таклиф қилишди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида 20 июнда Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг музокараларида сўз кетди. Делегацияларга ТР Бош вазири ўринбосари Давлатали Саид ва ЎзР ТР Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розуқулов бошчилик қилмоқда, деб ёзади Asia-Plus.
Бугунда икки давлат черагасида атига икки НЎП фаолият юритаётгани қайд этилди. Бизнесменлар ўзбек-тожик чегарасида қўшимча назорат ўтиш пунктлари очиш масаласини кўтардилар.
Бундан ташқари, Тошкент ва Душанбе ўртасида авиачипталар баҳосини пасайтириш ҳам таклиф этилди.
Тарафлар музокараларда ҳамкорликни рвожлантириш истиқболларини белгилаб олдилар.
Кейинги пайтларда икки мамлакат ўртасидаги мол айирбошлаш ҳажми ошаётгани, жорий йилнинг 5 ойида у $70 млнни ташкил этгани, бу кўрсаткич 2016 йил давомида атига $69 млнга тенг бўлгани қайд қилинди.
Эслатиб ўтамизки, яқин орада Душанбедаги “Россия”колхози ҳудудида ўзбек томони “Равон” автомобилларини сотиш бўйича марказ қурилишини бошлайди.


