Ўзбек ва туркман президентлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди

Дата: 16:13, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов билан телефон мулоқоти ўтказди, деб хабар беради Uzdaily.uz нашри.

Суҳбат давомида икки мамлакат етакчилари иккитомонлама келишувлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш устиворликларидан келиб чиққан ҳолда туркман-ўзбек ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, унинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.

Транспорт-коммуникация тармоғи ҳам ҳамкорликнинг устивор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Маълумки ушбу йўналишда Туркманистон қатор ташаббуслар билан чиқиб, ҳозирда уларни амалга тадбиқ этмоқда.

Шунингдек, томонлар долзарб ҳудудий ва ҳалқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Шу жиҳатдан ҳамсуҳбатлар мамлакатларнинг экология каби муҳим йўналишдаги ҳудудий ва глобал интилишларга собитликларини таъкидлаб ўтдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: