Ўзбек вазири хорижга кетган шифокорларни қайтариш бўйича ишлар ҳақида гапириб берди

Дата: 18:31, 09-02-2017.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов 8 февралдаги журналистлар билан учрашувда хорижга кетган шифокорларни ватанига қайтариш бўйича ишлар ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг сўзларига кўра, ушбу иш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан олиб борилмоқда.

“Норвегия, Дания, Қувайт ва Россияда кардиохирургия, нейрохирургия, ортопедия, травматология буйрак жарроҳлиги йўналишларида ишлаётган тиббиёт ходимлари билан суҳбатлар ўтказилди. Шу йилнинг ўзида чет элларда ишлаётган шифокорларнинг 10-15 нафари Ўзбекистонга қайтишга розилик билдирди”, - деди муассаса раҳбари.

Икрамовнинг фикрига кўра, олий тоифали шифокорлар учун уй-жой, юқори иш ҳақи каби имтиёзлар кўзда тутилган.

Бундан ташқари, вазирлик олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистонда ишлашни истаган хориж ОТМ битирувчилари учун яхши шароитлар яратиш имкониятини кўриб чиқади. Бу мақсадда дипломлари тезда нострификация қилинадиган қатор тиббиёт университетларини белгилаш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: