Ўзбек велопойгачилари Куала-Лумпурдаги халқаро мусобақада тўртта медални қўлга киритдилар

Дата: 14:34, 20-05-2014.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Малайзияда Трек велоспорти бўйича Жанубий-Шарқий Осиё Гран-приси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари турнирда тўртта медаль олиб, ўта муваффақиятли қатнашишди. Тимур Гумеров нафақат “омниум” пойгасида олтин медални олди, балки Владимир Тўйчиев, Дмитрий Лозов, Сергей Медведев ва Русланом Федоровлар билан биргаликда жамоа бўлиб қувиш пойгасида кумуш медаль совриндори бўлди. Бундан ташқари, Владимир Тўйчиев ва Тимур Гумеровлар очкога гуруҳ пойгаларида олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди”, - деб таъкидлашди мамлакат Велоспорт федерацияси матбуот хизматида.
Ушбу турнир ўзбек спортчилари учун 22 май куни Астанада бошланадиган Трекда велоспорт бўйича Осиё чемпионати олдидан якуний тайёрлов босқичи бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: