Ўзбек велопойгачиси Астанада бўлиб ўтган пойгаларда икки медални қўлга киритди

Дата: 12:20, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Астанада эркаклар, аёллар ва ёшлар ўртасида 8 босқичдан иборат кўпкунлик велопойга бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақа жадвалидан очколар учун гуруҳ пойгаси, спринт, кейрин, якка пойгалар, жойидан туриб айлана пойга каби кўплаб велопойга турлари жой олган эди. Бизнинг спортчиларимиз имкониятни қўлдан бой бермасдан, медаллар олишга ҳаракат қилишди. Эркаклар ўртасида очкога гуруҳ пойгасида Вадим Шаехов олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, у 7 босқичда “кумуш” медаль ҳам олди. “, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Велоспорт федерациясида.
Шунингдек, ёш пойгачи Эрнест Османов ҳам яхши натижалар кўрсатди. Тажрибаси бой эмаслигига қарамасдан ёш спортчи очколар бўйича гуруҳ пойгаларида икки марта кучли бешталикка кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: