Ўзбек велопойгачиси Туркиядаги турнирда иккита “кумуш” совринни қўлга киритди
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик велопойгачи қиз Дарья Матафонова Туркиянинг Кўня шаҳрида бўлиб ўтган V Байналмилал ўсмирлар ўйинларида иккита “кумуш” совринни қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон терма жамоаси вакиласи “Критериум” ва “Шосседа пойга” йўналишларида иккинчи бўлди”, – деб таъкидлашди Велоспорт федерацияси матбуот хизмиатида.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йилги IV Байналмилал ўсмирлар ўйинларида Матафонова бронза медални қўлга киритган эди.