Ўзбек велосипедчи қизлари Туркиядаги халқаро ўсмирлар туриниридан уч медаль билан қайтишди

Дата: 16:38, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Туркиянинг Коня шаҳрида тўртинчи байналминал ўсмирлар спорт мусобақалари ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек спортчилари орасида велосипедчи қизлар бошқалардан кўра муваффақиятлироқ қатнашдилар. Ольга Жантуганова шосседа гуруҳ пойгаси ва критериум пойгасида икки кумуш медални қўлга киритди. Дарья Матафонова эса турк велосипедчи қизи билан қаттиқ баҳслашган ҳолда критериум пойгасида бронза медални олишга муваффақ бўлди”, деб таъкидлашди мамлакат велоспорт Федерациясида.
Юқоридаги ўйинлар 14 спорт турини ўз ичига олган бўлиб, булар орасида отиш, енгил атлетика, бадминтон, велоспорт, гимнастика, қиличбозлик, кураш, оғир атлетика, каратэ, таэквон-до, стол тенниси, теннис, шахмат ва сузиш бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: