Ўзбек велосипедчилари Осиё кубогида етти медални қўлга киритдилар

Дата: 10:29, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек термаси аъзолари Таиландда бўлиб ўтган велотрек бўйича Осиё кубогида турли даражадаги етти медални қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ хабар қилишларича, совринлар турли пойга турларида қўлга киритилган. Хусусан, Тимур Гумеров, Вадим Шайхов, Руслан Федоров, Сергей Медведев, Дилмурод Сиддиқов, Андрей Измайловлар шоҳсупага кўтарилдилар.

Мусобақалар 9-12 октябр кунлари бўлиб ўтди, унинг доирасида Рио-2016 олимпиа рейтингига ўтувчи очкалар ўйналди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: