Ўзбек велосипедчилари Қозоғистондаги пойгада иштирок этди

Дата: 20:53, 08-04-2014.

Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Велоспорт бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Қозоғистондан қайтиб келди. Бу ерда спортчилар Шымкент ва Тараз шаҳарларида бўлиб ўтган икки кўпкунлик пойгаларда иштирок этишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу мусобақалар терма жамоамизнинг кичик вакиллари - ўсмирлар учун мавсумнинг биринчи шоссе пойгалари бўлди. Ўзбек спортчилари мавсумни яхши бошлашди ва ҳар икки пойгада кучли бешлик сафига кирдилар”, - деб таъкидлади Ўзбекистон велоспорт федерациясидаги манба. Шымкент шаҳрида Роман Шукуров ўзини кўрсатиб, якка пойгада 104 иштирокчи орасида тўртинчи бўлди.

Таразда эса гуруҳ пойгаларида 5-ўринн олган Дилмурод Сиддиқов ва критериум русумидаги пойгада 5-ўринни олган Тимур Гумеровлар яхши натижаларни қайд этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: