Ўзбек ветеранлари автомобиль сотиб олиш учун имтиёзли сертификат оладилар
Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек ветеранлари автомобиль сотиб олиш учун имтиёзли сертификат оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу президентнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган бўлиб, унга кўра, фахрийлар маҳаллий автомобилларни навбатдан ташқари равишда сотиб олишлари мумкин.
“Зарафшон” газетасининг ёзишича, GM Uzbekistan Бюджетдан ташқари пенсия фонди томонидан тузилган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг тўлиқ рўйхатини олган. Ўз навбатида, компания фахрийларга имтиёзли сертификат бериши зарур.
Сертификатларни “Нуроний” фонди ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари оладилар ҳамда ветеранларга уларни топшириш пайтида имтиёз шароитлари ва улардан фойдаланиш тартибларини тушунтирадилар.
Бундан ташқари, ветеранлар 2017 йилнинг 31 декабрига қадар биринчи икки техник хизмат кўрсатишдан бепул ўтадилар.
Шунингдек, автомобиль олиш учун шартнома тузиш имкониятига эга бўлмаган ветеранлар уни олиш ҳуқуқини қариндоши ёки васийсига бериш ҳақида ариза ёзишлари мумкин бўлади.