Ўзбек ветеринарлари Қозоғистонда оққуйруқларнинг ёппа ўлими муносабати билан 500 мингдан ошиқ қора молларни текшириб чиқдилар

Дата: 13:40, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ветеринария хизматлари томонидан қўшни давлатлар билан чегарадош аҳоли пунктларида  500 мингдан ошиқ қора моллар текшириб чиқилди, деб хабар қилди республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария бошқармаси бошлиғи Баҳром Норқобилов.

Унинг сўзларига кўра, ушбу чоралар Қозоғистоннинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида оққуйруқларнинг ёппа ўлими муносабати билан амалга оширилди.

“Мамлакатда барқарор эпидемиологик ва эпизоотик вазиятни таъминлаш мақсадларида чорва ва деҳқон бозорларида, паррандахонларда, кушхоналарда, гўшт дўконларида давлат ветеринар назорати кучайтирилди. Жойларда махсус гуруҳлар тузилиб, барча чорвачилик объектлари дезинфекциядан ўтказилмоқда”, – деди Б.Норқобилов жума куни журналистларга.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, қўшни давлатлар билан чегарадош туманларда уй ҳайвонларини вакцинация қилиш бўйича 726 гуруҳ тузилган. Улар 82 туман ва шаҳарлар, 514 қишлоқ фуқаролик йиғинлари ва 3 ошиқ қишлоқларни қамраб олган. 2015 йил бошидан бери 2 млн қорамол, 3 млндан зиёд ушоқ моллар, 84 минг бошқа ҳайвонлар юқумли кассалликлардан эмланди.

Эслатиб ўтамизки, Қозоғистонда оққуйруқларнинг оммавий ўлими май ўртасида бошланиб, 132 мингдан ошиқ ҳайвонлар қирилди. 2014 йилда уларнинг сони 256,7 мингта эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: