Ўзбек–вьетнам қўшма корхонаси 18 коллеж битирувчисини ишга жойлаштирди
Дата: 18:20, 08-07-2014.
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – “Asia Silk” қўшма корхонаси Амударё туманидаги (Қорақалпоғистон) касб-ҳунар коллежининг 18 битирувчисини ишга жойлаштирди, деб хабар беради Vkurse.uz.
50дан ошиқ ёшлар “Хоразм ипаги” МЧЖ ва Намангандаги “Golden Silk” корхонасида касб таълимини ўтадилар.
Бугунда ҚК маҳсулоти ҳам ички бозорда, ҳам ташқи бозорда юқори талабга эга.
2013 йилда бу ерда ишлаб чиқарилган ипак маҳсулотлар Хитой, Вьетнам ва Эронга жўнатилди.
“Жорий йилда ҳам вьетнамлик ва хитойлик ҳамкорлар билан ипак маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоладик. Биржа орқали ҳам 240 млн. сўмлик маҳсулот сотишн режалаштирмоқдамиз”, - деб таъкидлади “Asia Silk” компанияси директори Ёқубжон Тўраев.
Эслатиб ўтамизки, “Asia Silk” корхонаси пиллани қайта ишлашга ихтисослашган. Бу ерда қуввати йилига 250 тонна пиллани қайта ишлаш етадиган замонавий ускуналар ўрнатилган. Корхонада ҳозирда 60 мутахассис меҳнат қилмоқда.


