Ўзбек виночилари Москвадаги кўргазмада 49 медални қўлга киритдилар

Дата: 17:02, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – “Ўзвиносаноат-холдинг” делегацияси Москвада МДҲ ва Шарқий Европадаги энг йирик “Продэкспо-2016” форумида иштирок этди ва унинг якунлари бўйича тақдим этилган маҳсулотлар сифати учун олинган 49 медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Москвада ўз маҳсулотларини 17 ўзбек корхоналари намойиш қилдилар. Уларнинг вакиллари қатор музокаралар ўтказиб, қиймати $4 млндан зиёд виночилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришга доир шартномалар имзоладилар”, – деб таъкидлашди холдинг матбуот хизматида.

Тадбир доирасидаги икки конкурс якунлари бўйича ўзбек виночиларининг маҳсулотлари жами 49 медални қўлга киритди, булардан 23 олтин, 20 кумуш ва 6 бронза медаллардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: