Ўзбек ёш футболчилари Беларуслик тенгдошларини икки марта ютдилар

Дата: 15:48, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон ва Беларусь ёшлар термалари (U-19) ўртасида икки ўйин бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жамоаларнинг “Жар” стадионидаги дастлабки учрашувда ўзбекистонликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди. Ўйиндаги ягона гол Шароф Муҳиддинов томонидан киритилди”, - деб таъкидлашди республика Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Иккинчи учрашувда Жасур Абдураимов шогирдлари Беларуслик тенгдошлари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қилдилар. Ўзбекистон таркибида голларни Бехзод Ғанижонов, Достон Ибрагимов ва Сухроб Нуруллаевлар киритишди.

Эслатиб ўтамизки, ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон ёшлар термасининг кейинги йилда Баҳрайнда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнида ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: