Ўзбек ёшлари молиявий саводхонликка европа стандартлари бўйича ўқитилади

Дата: 14:40, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда молиявий саводхонлик дастури” лойиҳаси амалга оширилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу лойиҳа Польша Микромолиялаштириш маркази ва Микромолия институтлари миллий ассоциацияси томонидан амалга оширилмоқда. Унинг доирасида молиявий саводхонликни мамлакатдаги амалдаги таълим тизимига интеграция қилиш бўйича тавсиялар тайёрланган. Шунингдек, болалар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, молия иқтисодиёт соҳасидаги педагогик кадрларнинг малакасини ошириш, мувофиқлаштириш ва муассасалараро ўзаро ҳаракатларнинг самарали моделини амалга оширишга йўналтирилган завонавий модел ва дустурларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича ишлар давом этмоқда“, - деб таъкидлашди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматида.
Шунингдек, лойиҳа доирасида ўзбек тилидаги “Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмаси ҳам яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: