Ўзбек ёшлари ўзлари ишонган кишиларни сайлашни истайди

Дата: 17:20, 14-11-2014.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек ёшлари ўзлари ишонган кишиларни сайлашни истайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу фикр Фарғонада “Камолот” ижтимоий ҳаракатининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти фаоллари иштирокида бўлиб ўтган “Сайловлар ва ёшлар” форуми доирасида баён қилинди.

“Сайловда мамлакатимизнинг янада ривожланишига, аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшадиган муносиб номзодларга овоз берамиз”, – деди форумнинг Андижон вилояти вакили Дилхумор Янгбоева. – “Форум боис сайлов жараёни ҳақида жуда кўп нарсани ўргандик. Олган билимларимизни, албатта, тенгдошларимиз билан баҳам кўрамиз”, – деб қўшима қилди у.

Эслатиб ўтамизки, давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловига 37 кун қолди.

Илгари ЎзТАГ МСК маълумотларига кўра, республикада аҳоли жойлашувини ҳисобга олган ҳолда 9 мингдан ортиқ сайлов участкалари ташкил қилингани ҳақида хабар қилган эди. Ҳозирги вақтда округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссиялари шакллантирилди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, участка сайлов комиссияси беш-ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: