Ўзбек ёзувчисининг “Эртак билан хайрлашув” китоби инглиз тилида нашр қилинди

Дата: 14:51, 16-03-2015.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Эртак билан хайрлашув” китоби инглиз тилида “Farevell to Fairy Tales” номи билан нашр қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) адабиётга бағишланган ўзбек тилидаги энг йирик сайтига асосланган ҳолда.

Китоб такдимоти ўтган ҳафта охирида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги (АҚШ) элчихонасида бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида истеъдодли ўзбек рассомлари Жавлон Умарбеков ва Бобур Исмоиловларнинг асарлари намойиши ҳам ўтказилди.

Маълумот ўрнида, Эркин Аъзам – таниқли ўзбек ёзувчи, наср жанрида ижод қилади. Ёзувчи 1950 йил 10 августда Ўзбекистон жануби Сурхондарёдаги Бойсун туманида туғилган.

1972 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини битирган. Унинг “Чироқлар ўчмаган тун” номли биринчи ҳикоялар тўплами 1977 йилда нашр қилинган.

Ҳозирда Э.Аъзам “Тафаккур” журналининг бош муҳаррири бўлиб ишлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: