Ўзбек йилқичилари янги қимматли наслни чиқариш устида ишламоқдалар

Дата: 20:08, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбек йилқичилари янги қимматли наслни чиқариш устида ишламоқдалар, дея хабаб беради Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.
Тошкент вилоятидаги “Ўзбегим” от заводи директори Аваз Исмоилов от спорти бўйича “Туркистон юлдузи” Марказий Осиё очиқ чемпионати очилиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида журналистларга хабар беришича, ҳозирда ушбу завод мутахассислари спортнинг от турларида яхши натижалар кўрсатиши мумкин бўлган янги от наслини яратиш устида ишламоқдалар.
Ўзбекистон От спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Рафкат Мигмоновнинг сўзларига кўра, ушбу жараён жуда маблағталаб ва мутахассислардан куч,  билим талаб қилади. Бунинг учун заводда барча имкониятлар мавжуд. Янги наслли отни қачон кўриш мумкин бўлиши ҳақида ҳали маълумот йўқ бўлсада, ижобий натижа олинишига шубҳа йўқ. Янги от турини етиштиришда машҳур ўзбек миллий от насли - қорабайир зотидан ҳам фойдаланилиши эҳтимоли бор.
Қайд этиш керакки, “Ўзбегим” от заводи нафақат Марказий Осиёда, балки дунёдаги энг зўр от заводларидан бири ҳисобланади. Бугунда бу ерда 30 киши меҳнат қилади. Завод Тошкент вилоятида 20 йилдан зиёд вақтдан бери фаолият юритади. Бу ерда турли мусобақалар ғолиб бўлган отлар етиштирилган. Бугунда “Ўзбегим” заводи фахрланадиган от зотларидан бири - ахалтекин отларидир, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: