Ўзбек журналистлари самарали ижтимоий роликлар яратишга ўргатилади

Дата: 16:08, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Тошкентда журналистлар учун бағрикенглик, адолат ва  радикализмга қарши туриш мавзуларига бағишланган ижтимоий роликлар яратиш бўйича тренинглар бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўқиш ЮНЕСКОнинг республикадаги ваколатхонаси кўмагида ва Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси томонидан ташкил этилган. Буюк Британиянинг мамлакатдаги элчихонаси дастурга молиявий ёрдам берган. 

Бу ўтган 2016 йил декабрда 13 журналист иштирокида бўлиб ўтган тренингдан кейинги иккинчи ана шундай тадбир.

ЮНЕСКО маълумотига кўра, беш кун давом этадиган семинарнинг халқаро эксперти ОАВ, маълумотлар ва жамият маркази директори (Будапешт, Венгрия) Мариус Драгомир бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: