Ўзбек зиёратчиларининг биринчи гуруҳи Маккага жўнаб кетди

Дата: 17:37, 13-07-2014.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – 10 июл куни Тошкент-Жидда маршрути бўйича Саудия Арабистонига Кичик ҳаж – Умра зиёратинини амалга ошириш учун 170 ўзбекистонлик зиёратчилар учиб кетдилар, деб хабар беради Anons.uz.
Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, зиёратчиларни қаршилаш учун Дин ишлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, бошқа муассаса ва ташкилотлар вакиллари жалб этилган.
“Умра-2014” мавсуми 10-29 июл кунлари давом этади.
Мадина шаҳрида ўзбек зиёратчилари “Ажниҳа ат-Таййиба” меҳмонхонасида истиқомат қиладилар. Бу шаҳарда улар Муҳаммад пайғамбар масжиди ва бошқа диний-таърихий аҳамиятга эга бўлган жойларга ташриф буюрадилар.
Шундан кейин зиёратчилар Маккага кўчиб ўтадилар ва бу ерда Умра зиёратининг асосий амаллларини бажарадилар.
Эслатиб ўтамизки, бундан бир оз илгари Ўзбекистонда Умра зиёратига тайёргарлик кетаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Бу йил ушбу зиератни 670 ўзбекистонлик амалга оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: