Ўзбекистан МДҲ мамлакатлари орасида макроиқтисодий кўрсаткичлари энг барқарор ўсган давлат бўлди

Дата: 22:39, 27-02-2015.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари орасида макроиқтисодий кўрсаткичлари энг барқарор ўсган давлат бўлди, дея хабар беради жума куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундан хулосага МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси маълумотларини солиштириш орқали келиш мумкин.

Хусусан, статқўмита ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), саноат мҳсулотлари ишлаб чиқариш, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, доимий нархларда асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича маълумотларни эълон қилди. Бунда миллий статистика хизматлари МДҲ статқўмитасига 2014 йилги маълумотларни 2013 йилги маълумотлар билан солиштирган ҳолда фоизларда берганлар.

Мисол учун, Ўзбекистон ЯИМ бўйича 108,1% ўсиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 108,3% ўсиш, ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича 106,9%, асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича 109,6% ўсиш кўрсатган.

Тожикистон (навбати билан 106,7%, 105,1%, 104,5%, 125,3%), Молдавия (104,7%, 108,6%, 108,2%, 102,1%), Арманистон (103,9%, 102,7%, 107,2%, 95,7%), Қозоғистон (104,1%, 100,2%, 100,8%, 103,9%), Россия (100,6%, 101,7%, 103,7%, 97,5%) и Беларусия (101,6%, 101,9%, 103,1%, 91,5%) ҳам у ёки бу даражада ўртача натижа кўрсатганлар.

Айни пайтда Озарбайжон, Қирғизистон ва Молдованинг макроиқтисодий кўрсаткичларини оптимистик дейиш қийин, чунки 2014 йил ушбу мамлакатлар учун 2013 йилдаги каби омадли келмади.

Туркманистон бўйича фақат ЯИМ (110,3%) ва асосий капиталга киритилган инвестициялар (106,1%) бўйича баъзи маълумотлар мавжуд холос.

Янгилик билан ўртоқлашиш: