Ўзбекистан ва Франция биржа бозори соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилмоқдалар

Дата: 17:59, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Жак-Анри Эльснинг Республика Товар хом-ашё биржасига ташрифи чоғида ушбу соҳада икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик масалалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЎТХАБдан хабар беришларича, элчи ташриф чоғида биржа фаолияти, биржа ва электрон аукцион савдолар механизмлари билан таништирилди.
ЎТХАБнинг ташқи иқтисодий фаолияти, унинг хорижий биржалар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳам алоҳида муҳокама қилинди.
Шунингдек, хорижий мижозларнинг биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида қатнашиш имкониятлари ҳақида ҳам маълумот алмашилди. Учрашув натижалари бўйича томонлар ўзаро яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: