Ўзбекистан ўз географик ахборот тизимини яратади

Дата: 13:56, 20-08-2015.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Ўзбекистан Жанубий Корея кўмагида Миллий географик ахборот тизимини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишнинг фаол босқичига киришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа сунъий йўлдошга уланган геодезик тармоқ, кўчмас мулк давлат кадастри ва рўйхатдан ўтказиш ягона компьютерлашган тизимини яратишни кўзда тутади. Ишларнинг жами қиймати $25 млн, бандан $15 млн кореянинг “Эксимбанк”и томонидан ажратилади”, – деди ЎзТАГ мухбирига Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев.

Унинг сўзларига кўра, бугунда лойиҳа доирасида маслаҳатчилар танлаш ишлари якунланган. Бу кореянинг ICT Technologies компанияси бўлди. У дастлаб лойиҳа техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқади ва кейин технологик ускуналар етказиб беришга тендер эълон қилинади. Ишлар 2017 йилда якунланади.

Эслатиб ўтамизки, лойиҳа доирасида кўпмақсадли ахборот тизими яратилиб, ундан мамлакат ва унинг алоҳида қисмларини комплекс ҳисобга олиш ва табиий-иқтисодий салоҳиятини баҳолаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларни улар фаолияти учун зарур кадастр маълумотлари билан таъминлашда фойдаланилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: